
Тошкентда яқин йиллар ичида жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун 400та янги бекат қурилади. Бу ҳақда, Тошкент архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевга асосланиб, “Podrobno.uz” нашри хабар берди.
Тожиевнинг сўзларига кўра, шаҳардаги автобус йўналишлари бўйлаб жойлаштириладиган бекатлар учун лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бу бекатлар замонавий кўринишларда ва киоскаларсиз бўлиши режалаштирилмоқда.
Тожиев айни пайтда бекатлар дизайни учун танлов эълон қилингани ҳамда бу бекатлар қурилишида шарқона меъморчилик услубидан фойдаланишини маълум қилган.
Қайд этишларича, ушбу бекатлар қурилишида Сергелидаги қурилиш материаллари заводи маҳсулотларидан фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ Тошкентнинг баъзи кўчаларига ҳар бири ўртача 40 миллион сўмдан тушган замонавий ойнаванд ҳамда кондиционерларга эга бўлган “JCDecaux” бекатлари ўрнатилган эди.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар