23:01 / 22.02.2018
5 734

2,4 млн долларлик суперкар намойиш қилинди (фото)

2,4 млн долларлик суперкар намойиш қилинди (фото)
Italdesign компанияси Zerouno – Roadster суперкарининг очиқ версияси дизайни бутунлай кўрсатилган тасвирни эълон қилди. Тахминларга кўра, модель беш нусхада чиқарилади, улардан ҳар бири 2,4 млн доллар туради. Бу купе билан таққослаганда 800 минг долларга кўпроқ.

Italdesign Zerouno Roadster ҳақида қандайдир техник маълумот ҳозирча йўқ. Кутилишича, родстер худди купе каби, Audi R8 ва Lamborghini Huracan платформасида қурилади. Суперкар шу моделлардан куч агрегатини ҳам олади – 5,2 литрли 610 от кучига эга V10 двигатели.

Бундай моторга эга купе турган жойидан соатига юз километрга 3,2 сонияда чиқиши мумкин. Модель максимал тезлиги соатига 330 километрни ташкил этади.

Zerouno родстери премьераси Italdesign компаниясининг 50 йиллиги нишонланиши бир қисми саналади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 2,4 млн долларлик суперкар намойиш қилинди (фото)