"Автостат" таҳлилий агентлиги Россияда энг оммабоп бўлган хорижий автомобиллар рейтингини тузиб чиқди.
Рўйхатда биринчи поғонани Ford Focus эгаллади. Экспертларнинг таъкидлашича, мамлакатда жорий йил бошидаги ҳолатга кўра шундай моделдаги 715 мингта машина бор. Иккинчи ўринда 699 мингта нусха билан Toyota Corolla жойлашди. Кучли учликка Hyundai Solaris якун ясаб берди, Россияда 2018 йил январь бошида 674 мингта шундай автомобиль бўлган.
Энг оммабоп хорижий автомобиллар ўнталигига KIA Rio, Renault Logan, Chevrolet Niva, Daewoo Nexia, Volkswagen Polo, Toyota Camry ва Volkswagen Passat ҳам кирган.
Агентликнинг эслатишича, Россияда жорий йилнинг бошида ҳаммаси бўлиб 26 миллионта хорижий автомобиль бўлган, бу Россиядаги енгил автомобиллар бозорининг барча ҳажмидан қарийб 61 фоизни ташкил этади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди