6 667
Ҳужжатбозлик ва оворагарчиликсиз: 1 апрелдан бошлаб автомобилларни 15 дақиқа ичида ижарага олиш мумкин (видео)
Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб автомобилларни 15 дақиқа ичида ижарага олиш мумкин бўлади. «Ёшлар» телеканали ана шу мавзуда лавҳа тайёрлади.
«Rentcar» хусусий компанияси машиналарни саноқли дақиқаларда, ортиқча ҳужжатбозлик ва оворагарчиликсиз ижарага бериш тизимини йўлга қўймоқда. Бунинг учун сиздан паспорт ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва беш йиллик тажриба талаб этилади, холос.
Автомобиллар бир суткадан бир ойгача ижарага берилади. Маълум қилинишича, автомобилларни ижарага олишда энг муҳим шартлардан бири бу гаров пули. Гаров пули миқдори 4 миллион сўм атрофида.
Нархлар эса автомобилларнинг маркаси ва турига қараб, кунига 250 минг сўмдан 800 минг сўмгача тўланади. Бу хизматдан юртдошларимиз ва чет эллик фуқаролар ҳам фойдаланиши мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади