Шу кунларда Тошкентдаги Сергели машина бозори Тошкент вилоятига кўчирилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Бунга ойдинлик киритиш учун ЎзА Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ахборот хизмати билан боғланди.
— Ҳақиқатан, Сергелидаги машина бозори Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчирилиши режалаштирилган. Бироқ Чиноз туманида бозорга айлантирилиши керак бўлган ҳудуд талабга жавоб бермагани боис, бозорни кўчириш қолдирилди. Чиноз туманида машина бозори учун мўлжалланган ҳудудни тартибга келтириш лозим. Бу эса ўз ўрнида вақт талаб этади. Айни дамда бозор Чиноз туманига қачон ўтказилиши маълум эмас, — дейди ахборот хизмати вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Сергели туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлаган. Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларини берган. Mазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 июль куни Сергели туманига ташрифи доирасида муҳокама қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди