Ўзбекистон Республикаси «Ўзавтотранс» агентлиги Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш мақсадида автобус фаолияти ишга тушганини маълум қилмоқда. Бу ҳақда агентлик сайтида шундай дейилади, деб ёзади Kun.uz.
Маълум қилинишича, автобус 12 соат 40 дақиқа ичида «Ғишт кўприк» (Ўзбекистон) чегара ўтиш пунктидан то «Чалдовар»гача (Қирғизистон) 601 км масофани босиб ўтиши режалаштирилган.
Хабарда таъкидланишича, битта йўловчи учун йўл кира нархи 120 минг сўм (ёки қирғиз томонда 1000 сом)ни ташкил этади. Шундай қилиб, илк қатнов 5 май куни соат 17:30да «Тошкент» автовокзалидан жўнаб кетади.
Март ойида агентлик бошлиғи ўринбосари Шоалим Шоваҳобов «яқин ойлар ичида Тошкент – Бишкек, Фарғона – Ўш ва Андижон – Ўш йўналишларида автобус қатновини йўлга қўйиш» режалаштирилаётгани ҳақида айтганди. Шунингдек, вакилнинг сўзларига кўра, Тошкент – Иссиқ Кўл мавсумий йўналиши ҳам пайдо бўлиши назарда тутилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинганди.
Қарорга кўра, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан фаол мулоқот қилиш орқали автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан келишган ҳолда, янги мунтазам халқаро автобус йўналишларини очиш ҳамда халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, бу соҳадаги амалдаги шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тузиш, халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун рухсатномалар бланкаларини ўзаро айирбошлаш «Ўзавтотранс» агентлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишларидан бири этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”