11:27 / 08.05.2018
4 596

Tesla 123 мингта машинасининг қайтариб олинишида Bosch’ни айбламоқда

Tesla 123 мингта машинасининг қайтариб олинишида Bosch’ни айбламоқда
АҚШнинг Tesla компанияси Model S седанининг оммавий қайтариб олинишида деталлар етказиб берувчи Bosch компаниясини айбдор деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Handelsblatt нашрига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри хабар берди.

Tesla фикрича, айнан немис компанияси машиналарнинг қайтариб олиниши билан боғлиқ харажатларни қоплаши керак. Бироқ шу билан бирга ушбу маълумотнинг расмий тасдиғи берилмаган.

Tesla март охирида 2016 йил апрелигача ишлаб чиқарилган 123 мингта Model S электрокарини сервис марказларига рул гидрокучайтиргичи болтларини алмаштириш учун чақиртириб олишини эълон қилганди. Таъкидланишича, болтлар совуқ иқлим шароитида ҳаддан зиёд коррозияланиши сабабли шикастланган.

Bosch компанияси етказиб берадиган деталларга йўлларда музлашга қарши ишлатилувчи маълум турдаги туз салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Tesla’нинг ўз мижозларига жўнатган расмий хатида айтилган.

Болтлар емирилиши оқибатида юкламаларни кўтара олмай қолади. Бироқ Tesla бу носозлик транспорт воситаси бошқарувини йўқотишга олиб келмаслигини кафолатлашини ва бунда ноқулайлик туғдирадиган ягона нарса – ҳайдовчи рулни буришда бироз кўпроқ куч ишлатишига тўғри келишини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla 123 мингта машинасининг қайтариб олинишида Bosch’ни айбламоқда