date

Самарқанд таксиларига таксометрлар ўрнатилиши бошланди

Самарқанд таксиларига таксометрлар ўрнатилиши бошланди

Янги йилда Самарқанд шаҳри кўчаларида таксометрлар ўрнатилган таксилар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Дилшод транс сервис» автокорхонаси ходимлари бу ишга биринчи бўлиб киришдилар. Айни пайтда жамият тасарруфидаги Nexia, Matiz, Damas русумли 80та автоуловнинг 20тасига шундай ускуналар ўрнатилди.

“Бу эса йўловчи учун ҳам, ҳайдовчи учун ҳам қўшимча қулайлик туғдириб, хизмат кўрсатиш маданиятини оширади. Таксига ўтирган йўловчининг ҳайдовчи билан савдолашишига ҳожат йўқ. Чунки таксометрда хизмат ҳақи аниқ кўриниб туради”, – дейилади газета хабарида.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Самарқанд таксиларига таксометрлар ўрнатилиши бошланди