
Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов маълум қилди.
«Ҳозирда Captiva ўрнини босадиганлар тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқаришни тўхтатамиз», - деди Салимов.
Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябрь ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар берилганди. Ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.