07:02 / 06.06.2018
7 715

Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди

Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди
Ўзбекистонда ички бозорда GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти.

“Ўзавтосаноат” компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.

“Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз”, - деб изоҳ берди Салимов.

Бундан аввал GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналар нахрлари ошириш кўриб чиқилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.

"Ўзавтосаноат" раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда.

Бугунги кунда GM Uzbekistan томонидан Асака, Хоразм ва Тошкентда фаолият кўрсатаётган заводларда Chevrolet ва Ravon брендларда 8 турдаги моделлар (Spark (R2), Nexia (R3), Cobalt (R4), Lacetti (Gentra), Captiva, Malibu, Damas ва Labo) ишлаб чиқарилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон ички бозорда енгил автомашина нархларини оширмайди