2018 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 55,8 трлн. сўмни ва ўтган йилга нисбатан 107,0% ўсиш суръатини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғининг улуши 1,2%ни (2017 йил январь- май ойларида - 1,8%), ўрта-юқори технологияли - 28,1% (20,4%), ўрта-қуйи технологияли - 31,6% (26,8%) ва қуйи технологияли - 39,1% (51,0%) ташкил этди.
Ўз навбатида, ишлаб чиқарадиган саноатда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан трактор ишлаб чиқариш 5,3 мартага, акриль ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар – 41,9%га, автомобиль двигателлари 33,0%га, енгил автомобиллар (ихтисослаштирилганларсиз) – 22,4%га, дизель ёқилғиси – 24,8%га, ўсимлик ёғи (тозаланган) – 9,6%га, автомобиль бензини – 0,6%га ва пахта толаси – 1,9%га ошган.
Шу билан бирга, автобуслар, юк автомобиллари, портландцемент ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”