Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида юрган Chevrolet Bolt ТV электромобили суратлари тарқалганди, деб ёзади Repost. Баъзи гуруҳларда ушбу автомобиль Ўзбекистонда йиғила бошлаши мумкинлиги ҳақида ёзишди, аммо бундай хабарлар миш-мишдан бошқа нарса бўлиб чиқмади.
GM Uzbekistan ушбу гап-сўзларга изоҳ бериб, Ўзбекистонда Chevrolet Bolt TV’нинг пайдо бўлиш сабабини тушунтирди. Маълум бўлишича, автомобиль ўзи ишлаб чиқариладиган Онтариодан ягона нусхада келтирилган. Машинани экспериментал форматда синовдан ўтказиш ва ўрганиш мақсадида олиб келишган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» раҳбари Умиджон Салимов компанияда ташкил этилган махсус гуруҳ электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш устида иш олиб бораётганини, бир ой ичида Тошкентга синов учун Chevrolet Bolt электрокари ва Хитойнинг JAC автокомпанияси томонидан ишлаб чиқарилган электромобиль келтирилишини маълум қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”