6 188
Ford Teslaнинг устидан кулди: компания раҳбари 7000 та машинани 4 соатда йиғишини маълум қилди
Шу ҳафтанинг бошида Tesla компанияси ўзининг ишлаб чиқараётган электрокаралари сонини кескин оширгани ҳақида мақтанган эди. Хабарда компания ишлаб чиқараётган машиналар сони ҳафтасига 5000 тага етгани маълум қилинганди. Ушбу компания раҳбари, шахсан Илон Маскнинг ўзи икки моделни қўшиб ҳисоблаганда, ҳафтасига 7 мингта машина йиғилаётганини ғурурланиб айтганди. Энди эса, Teslaнинг устидан Ford кулишни бошлади, чунки у, 5000 та машинани бундан ҳам қисқа муддатда йиға олишини маълум қилди.
Илон Маскнинг твиттер’да «7 кунда 7000 машина», деб жойлаган хабарига Ford Europe бош директори Стивен Армстронг ўзининг твити билан жавоб қайтарди. Унда компания «4 соатда 7000 машина» ишлаб чиқариши ҳақида айтилган.
Машина ишлаб чиқариш суръати бўйича Ford компанияси рақибидан олдинда бўлиши мумкин, лекин ишлаб чиқарувчининг бозор қиймати бўйича Tesla ундан қиммат экан: Ford 43 млрд доллар, Tesla 54 млрд долларга баҳоланган.
Манба: Terabayt “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”