Ташқи бозорларга чиқиш учун автосаноатга четга етказиб беришни экспортдан олдин молиялаштириш ва субсидиялар талаб қилинади. Бу ҳақда «КазАвтоПром» уюшмаси Олег Алферов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Алферовнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон бозорига чиқиш имконига эга.
«Ўзбекистонда саноатимиз салоҳиятини рўёбга чиқариш истиқболлари мавжуд. Аммо ички характердаги тўсиқлар мавжуд. Улар етказиб бериш ва сертификатлаштириш харажатларини камайтириш зарурати билан боғлиқ. Ушбу муаммоларни ҳал этиш давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватловни талаб этади. Гап хорижга етказиб беришни экспортдан аввал ва экспортни молиялаштириш, транспорт, суғуртани субсидиялаш ҳамда дебиторлик қарздорлиги ҳақида кетмоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, ушбу воситалар ҳозир Россияда амалга оширилмоқда.
«Улар Қозоғистонда ҳам ишлатилиши мумкин эди. Биз бу тажриба ўзимизда амалга оширилишини истаймиз. Экспорт таъминотини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарур, агар у сезиларли ҳажмда бўлмаса, ташқи бозорларга чиқиш имкони йўқ», - деди у.
«КазАвтоПром» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 88,3 млрд тенге қийматидаги 14,6 мингтадан ортиқ автомобиль воситаси ишлаб чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”