
Россия бозорида таклиф этилаётган Ravon’нинг тўртта моделидан учтаси қимматлашди, деб ёзмоқда «Kun.uz».
GM Uzbekistan ваколатхонаси R2 ҳэтчбеки ва Nexia седанига нархни 50 минг рублга (тахминан 790 доллар), Gentra седанига - 20 минг рублга (тахминан 310 АҚШ доллари) оширди. Яна бир модель - R4 - ҳозирча аввалги баҳода таклиф қилинмоқда.
Автоматик трансмиссияга эга энг арзон автомашина сифатида баҳоланувчи Ravon R2 ҳэтчбеки энди камида 489 минг рублга ($7,700) сотилмоқда. Машина топ даражадаги комплектацияда 559 минг рубль ($8,800) қийматида баҳоланмоқда.
Nexia’ни 499 000 - 599 000 рублга (7,9 минг - 9,5 минг доллар), R4’ни 529 000 - 659 000 минг рублга (8,4 минг - 10,4 минг доллар), Gentra’ни эса 569 000 - 699 000 минг рублга (9 минг - 11 минг доллар) харид қилиш мумкин.
Март ойида Россияда Ravon’нинг барча автомобиллар қатори учун нархлар 10- 30 минг рублга кўтарилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар