11:00 / 01.08.2018
5 027

Эксперт машиналар нархи ҳақида: «Ўзимиз айбдормиз! Харидорлар сифатида эмас, фуқаролар сифатида»

Эксперт машиналар нархи ҳақида: «Ўзимиз айбдормиз! Харидорлар сифатида эмас, фуқаролар сифатида»
Иқтисодчи ва эксперт Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобилларининг нархи ошиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менинг фикримча, машиналар нархининг ошиши бўйича изоҳ қолдирган фойдаланувчиларнинг баъзилари нотўғри йўлга қараб кетиб қолишди. Учта ҳаракат варианти таклиф этилмоқда: 1) завод маҳсулотларини бойкот қилиш, 2) бошқа заводни очиш (рақобат бўлиши учун) ёки 3) Асака заводини ёпиш.

Ҳеч кимни ёпишнинг ҳожати йўқ, ёки, яна бир завод очиш шарт эмас! Завод маҳсулотларини бойкот қилиш ҳам керакмас. Мен ўзимиз айбдор эканимиз ҳақида ёзганимда, ЎЗИМИЗни ИСТЕЪМОЛЧИ сифатида эмас, балки ФУҚАРО сифатида назарда тутган эдим. Биз маҳсулотни бойкот қилмаслигимиз керак, ҳукуматдан иқтисодиёт учун зарарли бўлган бу сунъий монополия бузилишига эришиш даркор. Бунинг учун янги заводга эҳтиёж йўқ, шунчаки импорт қилинадиган машиналар учун божхона тўловларини нормал даражага қадар пасайтириш лозим

Шунда:

- истеъмолчилар танловга эга бўлади;
- Асака заводида - харажатларни қисқартириш, сифатни яхшилаш ва маҳсулоти турларини такомиллаштиришга мажбур қиладиган рақобатчилар бўлади (ҳеч нарса ва ҳеч ким, рақобатдан ташқари, ҳатто президент ҳам, тижорат ташкилотини рақобатбардош бўлишга мажбур қилолмайди);
- бюджетда эса - қўшимча тушумлар (заводдан у кам нарса олади - солиқ имтиёзлари, шунинг учун ҳеч бўлмаганда божхона тўловларидан ола бошлайди).

Бизга: «завод рақобатга тайёр эмас, божлардан воз кечиш натижасида у ёпилади», дейишса, унда жавобан савол берамиз:

- Нима учун бизнинг завод 20 йилдан ортиқ вақтида давомида рақобатбардош бўла олмади? Бизда нима иш ҳақи Корея, Туркия ёки Германиядан юқорироқми? Балки электр энергияси, бинолар, ер ижараси нархи ва ҳоказолар баланддир? Нима учун завод ҳамон рақобатбардош эмас, нима халақит бермоқда?

Агар менежмент учун рақобатнинг йўқлиги туфайли рағбат етишмаса, унда божхона тўловларини камайтириш орқали бу билан таъминлаш керак.

Агар қандайдир асосли сабаблар бўлса, унда чегараларни очиш ва компания ҳамда автомобиль эгаларининг азоб-уқубатларига якун ясаш лозим.

Лекин, менинг фикримча, сабаби барибир биринчи - рақобатнинг йўқлигида. Мен рағбатлар йўқлиги, менежмент самарасизлиги ва коррупциядан бошқа ҳеч қандай омилларни кўрмаяпман. Улар бизнинг автомобиль саноатимизга рақобатбардош бўлиш имконини бермайди, ҳеч бўлмаганда йиғиш даражасида.

Йўқотилган иш ўринларига келсак. Бизга бу бир неча ўн минг иш жойини таъминлаш жуда қимматга тушмоқда. Бутунлай сиёсий лойиҳага киритилган ва киритилишда давом этаётган пулларга ўн-юз баробар кўпроқ иш ўрни яратиш мумкин эди. Уларни кейин субсидиялаш эҳтиёжисиз.

Шунинг учун келинг, ўз солиқлари ҳисобидан давлат аппарати, мактаблар, шифохоналар, пенсиялар тўловини таъминлаб турувчи ФУҚАРОЛАР сифатида иш кўрамиз. Улар энди «Маҳаллий автосаноатга ура!» муваффақиятсиз сиёсий лойиҳани молиялаштиришни истамайди. Ва биз автомобиллар учун божхона тўловларини камайтиришни талаб қиламиз.

Лойиҳа биз ўз автомобилларимизни ишлаб чиқара олмаслигимиз туфайли эмас, балки ҳаддан ташқари «маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоя қилиш» истаги сабабли муваффақиятсизликка учради. Бу ҳимоя қилиш шу даражада бўлдики, у ривожланиш учун қандайдир рағбатлардан бутунлай маҳрум этилди.

Хулоса ўрнида аввалги постларимдан бир парча келтираман. У автомобиль саноатига бағишланган: «Дейдиларки, ақлли ўз хатоларидан хулоса чиқаради, доно - бошқаларнинг. Биз доно ва ҳатто ақлли эмаслигимиз тушунарли. Бегоналарнинг ҳам, ўзимизнинг ҳам хатоларни тан олмаймиз. Битта кўчага жуда кўп маротаба кириб чиқамиз. Бироқ, бизнинг кўз ўнгимизда 20 йилдан ортиқ вақт давомидаги ажойиб ўз тажрибамиз бор, ундан ҳаттоки аҳмоқлар ҳам ўрганиши мумкин. Бизга «протекционизмнинг афзалликлари» ҳақида эскирган гапни яна бир марта қайтармаслик учун бу тажриба ҳам етарли эмасми?» - деб ёзади эксперт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эксперт машиналар нархи ҳақида: «Ўзимиз айбдормиз! Харидорлар сифатида эмас, фуқаролар сифатида»