«Ўзавтосаноат» компанияси ўз сайтида баёнот билан чиқди. Унда 1 августдан GM Uzbekistan автомобилларига нархлар оширилмаслиги ҳақида сўз юритилган.
«1 августдан «GM Uzbekistan» АЖ автомобилларига нархлар оширилмайди», - дейилган хабарда. Кейинчалик у сайтда кўринмай қолди. Kun.uz мухбирлари билан суҳбатлашган «Ўзавтосаноат» ходими ушбу хабарни тасдиқлаган. Унинг қайд этишича, сайтда техник носозлик кузатилмоқда.
30 июнь куни «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида хабар берди.
«GM Uzbekistan» АЖ автомобилларига нархлар ўзгармайди. Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган автомобиллар нархи масаласи бугунги кунда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганиб чиқилмоқда. Бунда ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳисобга олинган», - дея маълум қилишган компаниядан.
У ердан таъкидлашларича, ижтимоий тармоқларда автомобиллар нархи ҳақида тарқалган маълумот ва прайс-листлар ҳақиқий эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”