13:13 / 07.08.2018
6 549

Энг тез занглаб кетадиган автомобилларни биласизми? (фото)

Энг тез занглаб кетадиган автомобилларни биласизми? (фото)
Novate журнали ўз мақоласида аввал бошқарилган ҳамда энг тез занглайдиган олтита автомобиль ҳақида маълумот берди.

Журнал версиясига кўра, энг тез занглайдиган автомобилга «Волга» айланди. «Волга» корпуси ёмон сифатли металлдан қилинган, шунинг учун автомобиль бир неча йиллардан кейин занглаб кетади. Буни қарангки 2000 йиллар бу автомобилга талаб катта эди.

Иккинчи ўринда – 2007-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Ford Mondeo. Узоқ вақт совуқ об-ҳаво кузатилувчи ва йўлларга туз сепиладиган минтақаларда автомобил кузови жуда тез ёмон ҳолатга келиб қолади.

Учинчи ўрин 1998-2004 йилларда чиқарилган Opel Astra тегишли.Автомобиль эгаси автомобилга тўғри қарамаса, унда у бир неча йил давомида занглаб кетади.

Журнал УАЗ Патриот’ни тўртинчи ўринга лойиқ топди. Автомобиль коррозияга қарши яхши қоплама билан мақтана олмайди, шу сабабдан унинг кузови жуда қисқа вақт ичида занг билан қопланади.

Бешинчи ўринни, Novate талқинига кўра, 1995-2006 йилларда ишлаб чиқарилган Nissan Almera эгаллади. Юқори ишончлилигига қарамасдан, автомобиль эшиклар, капот қопқоқлари ва багажникда тез занг пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Баъзи ҳолларда, багажникнинг устки қисми 2-3 йилда бутунлай чириб кетган.

Сўнгги ўринда Mazda 6 (2002-2012 йиллар) қайд этилди. Журналнинг ёзишича, ушбу автомобилнинг биринчи авлоддаги машиналари зангга қарши жуда ёмон ҳимояга эга. Агар ҳайдовчи муаммога эътибор бермаса ва чора кўрмаса, унда автомобиль кузови бир неча йил ичида чириб кетиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энг тез занглаб кетадиган автомобилларни биласизми? (фото)