15:35 / 08.08.2018
8 351

GM Uzbekistan Tracker автомобили қачондан сотувга чиқарилишини маълум қилди

GM Uzbekistan Tracker автомобили қачондан сотувга чиқарилишини маълум қилди
GM Uzbekistan’нинг Халқаро пресс клуб материалида хабар беришича, Tracker жорий йилнинг сентябрь ойидан сотувга чиқарилади.

Автосаноатга бағишланган сессиядан аввал пресс клуб маъмурияти фойдаланувчиларга «Ўзавтосаноат» вакилларига саволлар беришни таклиф қилди. Улардан бири янги моделларни чиқариш бўйича режаларга алоқадор эди.

Пресс клуб томонидан эълон қилинган жавобларга кўра, компания модель қаторини кенгайтириш ва янгилаш устида фаол ишламоқда.

«Мисол учун, 2015 йил октябрь ойидан газ ускунали “Ласетти” модификацияси, 2016 йил март ойидан олд панжараси янгиланган “Спарк” русуми, 2016 йил май ойидан «Нексия» моделининг янги авлоди, 2017 йил апрель ойидан «Малибу» моделининг янги авлоди ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойидан сотуви амалга ошириладиган “Треккер” автомобили кабиларни келтириш мумкин», - дейилади хабарда.

Истиқболдаги режаларда электромобилларни ишлаб чиқариш ҳам белгиланган. Унга кўра, “А” синфидаги автомобиллар бўйича 2027 йилдан ва “В” синфидаги автомобиллар бўйича 2028 йилдан амалга оширилади.

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker’ни ишлаб чиқариш бошланиши 2017 йилнинг ноябрида маълум бўлди. Ўшанда «Ўзавтосаноат»нинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида умумий қиймати 189,9 млн АҚШ долларига тенг 7та шартнома, шунингдек, қиймати 614 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган шартномалар имзолангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan Tracker автомобили қачондан сотувга чиқарилишини маълум қилди