Toyota компанияси бутун дунё бўйлаб бир миллиондан ортиқ Prius ва C-HR русумли автомобилларини ёнғин чиқиш эҳтимоли сабабли қайтариб олмоқчи, деб ёзади Kun.uz хориж матбуотига таяниб.
Компания раҳбарияти ушбу нуқсон 2016-2018 йилларда ишлаб чиқарилган Prius, Prius Prime ва C-HR русумидаги автомобилларда аниқланганини билдирган.
Автомобиллар бутун дунё бўйлаб қайтариб олинади. АҚШдан энг кўп – 192 минг дона машина қайтарилади. Қайд этилишича, барча машиналар бепул таъмирлаб берилади.
Toyota 2018 йилда ўз автомобилларини қайтариб олиши ҳақида биринчи марта эълон қилаётгани йўқ. Май ойида Россиядан 7,6 минг машина, жумладан Lexus автомобиллари хавфсизлик ёстиқчасидаги нуқсон сабабли қайтариб олинганди. Августда худди шу сабаб билан Россиядан яна 20 минг ва Хитойдан 181,8 минг дона машина қайтариб олиниши маълум қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

"Ravon" Россиядан 5 мингдан ортиқ автомобилини носозлик сабаб қайтариб олади

Дунёда энг кўп миқдорда сотилувчи автомобиллар маълум қилинди

Mercedes бутун дунёдан 1 миллион автомобилини қайтариб олади

Toyota Ўзбекистонга расман кириб келмоқда

GM рул бошқарувидаги муаммолар сабаб 800 минг автомобилини қайтариб олади

Форд трансмиссиясида нуқсон аниқланган 200 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олишини маълум қилди