22:02 / 06.09.2018
4 942

«Ўзавтосаноат» АЖ: "Агар автомобиль учун сиздан “шапка“ сўрашса, компания расмий манбасига мурожаат қилинг"

«Ўзавтосаноат» АЖ: "Агар автомобиль учун сиздан “шапка“ сўрашса, компания расмий манбасига мурожаат қилинг"
Энг аввало, «Ўзавтосаноат» АЖ автомобиль саноатида компания номи ва янги йўналишини, шунингдек виждонан фаолият юритаётган фидоий ходимларининг шаънига доғ тушираётган айрим ходимларнинг ноқонуний ҳаракатларини қоралайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ўзининг расмий сайтида хабар бермоқда.

“Ана шундай «уддабурон» кишиларнинг коррупция тизимларини фош қилиш ва тугатишни бошиданоқ уддасидан чиқяпмиз, – дейилади компания сайти тарқатган маълумотда, – Ушбу йўналишда компания Ўзбекистон Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилишини, шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларидан бизни вақтида огоҳ қилувчи фаол ва виждонли фуқароларга миннатдорчилик билдиради”.

Эслатиб ўтамиз, турли важлар билан GМ автомобилларини харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари юзага келганда, зудлик билан (+99871) 141-77-77 рақамлари орқали компаниянинг янги Call-марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бу билан сиз муаммони бартараф этиш баробарида, уни ўз фойдангизга ҳам ҳал қилишингиз мумкин.

Шунингдек, «Ўзавтосаноат» АЖ ижтимоий тармоқлар орқали автомобилларини етказиш муддати кечикаётгани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатаётганларни ҳам огоҳлантирди. Юртдошларимизни бу каби ёлғон маълумотларга ишониб қолмасдан, компания сайти – Uzavtosanoat.uz'да кунлик равишда янгиланаётган расмий рўйхатга мурожаат қилишлари мумкин. Компания томонидан ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган сохта хабарлар синчковлик билан ўрганилмоқда. Компания обрўсига путур етказадиган бўхтон тарқатиш билан шуғулланадиган интернет-фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумот, тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига етказилади.

Шунингдек дилерлик марказларининг қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаган ва уни текширилган фактлар билан тасдиқлаган фуқаролар компания томонидан махсус бонуслар билан тақдирланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Ўзавтосаноат» АЖ: "Агар автомобиль учун сиздан “шапка“ сўрашса, компания расмий манбасига мурожаат қилинг"