
GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлиги ҳақида хабар қилди.
Шундан – 3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.
"Ҳар бир мижоз «GM Uzbekistan» АЖ сайтида кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин", дейилади хабарда.
Барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.
Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда компаниянинг Call-марказига мурожаат қилиш мумкинлиги айтиб ўтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг