22:53 / 23.09.2018
8 912

GM Uzbekistan​ яна иккита автомобиль моделини етказиб бериш муддатини қисқартирди

GM Uzbekistan​ яна иккита автомобиль моделини етказиб бериш муддатини қисқартирди
GM Uzbekistan компанияси автомобилларининг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, эндиликда «Cobalt» (4 поз. АТ) автомобилининг етказиш муддати 84 дан 40 календарь кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда «Malibu Turbo»ни 125 дан 60 календарь кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди.

Айтиш жоизки, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларнинг етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб борилмоқда.

Кунлик тарзда янгиланиб борадиган дилерлик корхоналари кесимида тақсимланадиган автомобиллар рўйхати қуйидаги ҳаволада тақдим этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan​ яна иккита автомобиль моделини етказиб бериш муддатини қисқартирди