17:30 / 29.09.2018
7 075

GM Uzbekistan заводида деярли бутун раҳбарият ишдан бўшатилди

GM Uzbekistan заводида деярли бутун раҳбарият ишдан бўшатилди
«Ўзавтосаноат» АЖ раисининг Асакадаги GM Uzbekistan заводига амалий ташрифи давомида жиддий хатолар ва ишлаб чиқаришдаги қатор ходимларнинг ишида камчиликлар аниқланди, улар ўз лавозимларини узоқ вақт давомида эгаллаган ҳамда фаолияти кўп йиллар давомида ишлаб чиқаришда турғунлик ва зарарга сабаб бўлган.

«Бу ишчилар бўшатилди, уларнинг ўрнига ёш ва аниқ мақсадли мутахассислар тайинланди, улар маҳаллий автомобиль саноатини ривожлантиришнинг янги концепциясини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, ўзларидан олдин ишлаганларнинг хатолари устида тегишли ишларни амалга оширади», - дея хабар беришган «Ўзавтосаноат» матбуот хизматидан.

Янги тайинловлар:

1. Азимов Алишер Мираббосович - бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси;
2. Тўхтабоев Акрамжон Ҳошимжонович - ишлаб чиқариш бўйича бошқарувчи директор вазифасини бажарувчи;
3. Акбаров Козимжон Комилжонович - коммунал хизмат кўрсатиш ва капитал қурилиш дирекцияси директори вазифасини бажарувчи;
4. Абдураҳмонов Дилшодбек Авазович - муҳандислик маҳсулотлари ва таъминотчилар сифати дирекцияси директори вазифасини бажарувчи;
5. Тўрақулов Элёр Бахтиёрович - глобал харидлар бўйича бошқарма директори вазифасини бажарувчи;
6. Мамадалиев Алишер Муродилович - муҳандислик маҳсулотлари ва таъминотчилар сифати дирекцияси директори ўринбосари вазифасини бажарувчи;
7. Мамажонов Анваржон Мамажонович - транспорт ташувлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи;
8. Муродов Акмал Бойқобилович - ишлар бошқарувчиси вазифасини бажарувчи;
9. Шоназаров Шавкат Шуҳратович - пресслаш цехи бошлиғи вазифасини бажарувчи;
10. Мусаев Абдураҳим Патахович - бош директорнинг маслаҳатчиси - марказий юклаш майдончаси раҳбари вазифасини бажарувчи.

2016 йилда заводга раҳбарлик қила бошлаган Рустам Ражабов ҳамон директор вазифасини бажарувчи бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan заводида деярли бутун раҳбарият ишдан бўшатилди