"23 октябрь куни Турин политехника университетининг инновация марказида "Olcha.uz" компанияси билан ҳамкорликда ва Урганч давлат университетида "St-Energy" компанияси иштирокида ишлаб чиқилган “Spark” электромобиллари пойтахтда ўтказилаётган “InnoWeek” инновацион кўргазмасида намойиш этилди", – деб хабар қилди “Turon24.uz”.
Хабарга кўра, Турин политехника университетининг инновация марказида такомиллаштирилган биринчи прототип автомобиль HHO водород тизими, уч фазали HPEVS АC-50, 50кВт, 96 В моторига эга. 30 дона CАLB CА100, 100 Ас, 9.6 кВтс батареяси бор. Максимал тезлиги – 150 км/с. Қувват захираси – 80-100 км. Қувватлаш муддати – 4 соат (220 В), тезкор қувватланиши 1 соат.
Автомобиль тизими гидролиз қурилмалари орқали ишлайди. Юриш вақтида тоза ҳаводан водород ажратади, хусусан, водород генератори водород ва кислородни ажратади ва бу лойиҳага тахминан 200 млн сўм сарфланган. Сарф-харажатларни "Olcha.uz" қоплаган.
−Ушбу "Spark” электромобили эҳтиёт қисмларининг 40 фоизи ўзимизда йиғилган, 60 фоизи (мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиганлари) хориждан сотиб олинган. Ҳозир бу электромобиль тест режимида ишламоқда, – дейди Турин политехника университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Алишер Ашуров.
Урганч давлат университетида "St-Energy" компанияси иккинчи прототипни яратиш фикрини 2013 йилда ўртага ташлаган. 2016 йилда улар гибридларнинг биринчи версиясини ишлаб чиқиш бошланган. Бу "Spark” электромобили қуёш батареялари билан ишлайди.
Двигатель кучи 15 кВт, гел батареяси 100А, машина зарядлаш вақти – 4-5 соат. Умумий кучланиш 14 кт кучга эга 130 В ни ташкил қилади. Электр автомобилининг тезлиги 90-100 км/соат. Бир марта зарядланганда 100 километрча масофани босиб ўтади. Батареяларни заряд қилиш учун электр қуввати – 10-15 кВт/с. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади