14:36 / 30.10.2018
5 413

ОАВ Россияда Ravon автомобиллари нархи кескин кўтарилиши ҳақида хабар берди

ОАВ Россияда Ravon автомобиллари нархи кескин кўтарилиши ҳақида хабар берди
Ўзбекистондан автоуловлар Уфа автосалонларига етказилди, аммо улар ҳали харидорларга таклиф қилинмади, деб ёзмоқда «Российская газета»нашрига таяниб «Kun.uz».

Нашр маълумотларига кўра, автомобиль нархлари кескин кўтарилади: R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль. Аввал бу машиналар мос равишда 579 минг ва 629 минг рубль эди.

«Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шунинг учун автоуловларни ҳозирча сотиб олиб бўлмайди», - деди Уфадаги автосалон менежери «РГ»га.

Унинг қўшимча қилишича, нархлар юқорида айтилган миқдорга яқин бўлади - яъни, бир миллион рублдан ошади. Бошқача айтганда, Ravon автомобиллари бюджет категориясидан чиқади (Ravon R2 узоқ вақт Россияда энг арзон хорижий автомобиль бўлган).

«Бу ҳолатда улар харидорлар учун қизиқарли бўладими - бу катта савол. Шуни истисно этиб бўлмайдики, баъзи дилерлар GM Uzbekistan билан ишлашдан воз кечишади, улар бундай ҳамкорлик истиқболсиз эканлигини тушунадилар», - дея маълум қилган «РГ».

Ravon’нинг Россиядаги вакиллари изоҳ беришмаган. Бренднинг расмий сайтида нархлар рўйхати йўқ, сабаби «нархлар қайта кўриб чиқилмоқда».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар тўрт ойдан бери Ravon автомобилларини сотиб ололмаётгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » ОАВ Россияда Ravon автомобиллари нархи кескин кўтарилиши ҳақида хабар берди