Жанубий Кореялик Hyundai Motor Company Ўзбекистон бозорига чиқмоқчи. Бу режалар ҳақида Hyundai Auto Kazakhstan директори Денис Коломацкий маълум қилди, дея хабар бермоқда Спутник нашри.
Компания яқинда Ўзбекистонда енгил техника дистрибьютери бўлди. Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи эмас, балки дистрибьютор бўлиши сабабли дастлабки босқичда Қозоғистонда йиғилган автомобиллар сотилмайди, аммо бу борада музокаралар давом этяпти.
Коломацкий “Курсив” нашрига берган интервьюда, Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасида сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар бошлангани туфайли, у ерга энг йирик компаниялар кириб келмоқда.
“Hyundai Motor Company ҳам ушбу янги ва истиқболли бозорга кириш истагини билдирди ва Astana Motors’га минтақавий дистрибьютор бўлишни таклиф қилди. Биз ҳам ушбу минтақада салоҳиятни кўряпмиз ва Hyundai Motor Company таклифини мамнуният билан қабул қилдик”, - деди Коломацкий.
Ўтган йил кузда Ўзбекистонда Hyundai автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар пайдо бўлганди. Бироқ компания юк машиналари, автобуслар ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди.
Шу йил ёзда қатор ОАВлар шу бренддаги енгил машиналарни соддалаштирилган божхона схемаси бўйича сотилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабар беришди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди