Фото: «Дарё»
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Дастлаб вилоят ҳокимлигида Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича инвестицион шартнома имзоланди. Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов, Hyundai Motor ижрочи вице-президенти Ли Ин Чеол, Posco-Daewoo corporation компанияси вице-президенти Ли Санг Хун ва Evergreen Motors компанияси президенти Ким Чанг Кеон иштирок этди.
Фото: «Дарё»
Куннинг иккинчи ярмида Тўрақўрғон туманидаги «Еттикон» маҳалласида Hyundai заводининг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Жанубий Корея делегацияси билан биргаликда Малайзия, Индонезия, Хитой ва Таиланд давлатларидан келган ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашди.
Фото: «Дарё»
Жанубий Кореянинг Hyundai Motor, Evergreen Motors ва Posco-Daewoo corporation компаниялари ҳамкорлигида қурилиши режалаштирилган завод 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотларини чиқаришни бошлайди.
Фото: «Дарё»
Заводда бошланишига йилига 1000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уч йил ичида бу кўрсаткич 3 баробар кўпаяди, яъни йилига 1000 та автобус ва 2000 та юк машинаси ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисм шу ернинг ўзида тайёрланиши кўзда тутилган. 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.
Фото: «Дарё»
Мазкур лойиҳа доирасида дастлабки босқичда 100 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилади. Келгусида корхонада ишлаб чиқарилган юк машиналари ва автобуслар хорижга, жумладан, Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Фото: «Дарё»
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 2—3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ҳудудда йирик ишлаб чиқариш саноати йўқлиги, яқин келажакда бу ерда ҳам автомобиль заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилишини таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?