20:19 / 28.11.2018
4 926

Қўқонча инновация: Автобусда тил ўрганиш

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «ақлли автобус»лар қатнамоқда.

FizMat ўқув маркази ҳамда Қўқон давлат педагогика институти талабалари Б. Ҳайитов, Х Юнусов, А Иномжонов ва У Исроилов томонидан инновацион лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.

«Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад халқимизнинг хорижий тилларга бўлган муносабатини яхшилашдан иборат. Ўз номидан маълумки, «ақлли автобус»да ўриндиқларга кундалик турмушда энг кўп ишлатиладиган сўзлар инглиз ва ўзбек тилларида ёзилган луғавий картинкалар ўрнатилган. Эндиликда, одамларимиз ўз манзилларига кетиш жараёнида инглиз ва рус тилларини ўрганиб кетишлари мумкин», дейилади муаллифлар изоҳида.
Қўқонча инновация: Автобусда тил ўрганиш

Маълумот учун, шаҳарда 2019 йилнинг сентябрь ойида ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

Бу лойиҳа қўқонликларга фестивал вақтида ташриф буюрадиган сайёҳлар билан мулоқот қила олиши учун хорижий тилларни ўзлаштиришида катта ёрдам бериши кўзда тутилган. Келгусида Smart Bus лойиҳасини янада ривожлантириш мақсадида корейс ва немис тилларини ҳам қўшиш режалаштирмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қўқонча инновация: Автобусда тил ўрганиш