
Hyundai автомобилсозлик компанияси янги кроссовери – Palisade’ни расман тақдим қилди.
Янги машинанинг тақдимоти Лос-Анжелесдаги автосалонда бўлиб ўтган.
8 ўриндиқли Hyundai Palisade’да 3 қатор ўриндиқ бор, у 3,8 литрли, 6 цилинрдли ва қуввати 295 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Машина 8 поғонали автоматик узатмалар қутисини олган.
Машинанинг узунлиги 4,98 метр, эни 1,98 метр, ғилдираклар базаси 2,9 метрни ташкил қилади. Унда 7 та USB-разъёми, смартфонлар учун симсиз қувватлагич ва йўловчилар билан боғланиш тизими ўрнатилган.
Машина 2016 йил ёзида сотувга чиқади. Ўшанда унинг нархи маълум қилинади ва илк тест-драйвлари ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар