date
views 5 258

«Ўзавтосаноат» 2018 йил биринчи ярмида қанча соф фойда олгани маълум қилинди

«Ўзавтосаноат» 2018 йил биринчи ярмида қанча соф фойда олгани маълум қилинди
Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича «Ўзавтосаноат»нинг тақсимланган даромади 187,6 млрд сўмни ташкил этди. Бундан компания молиявий ҳисоботи дарак бермоқда, деб ёзади Kun.uz.

Шу муддат мобайнида компания 12,4 млрд сўм миқдорида солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлади.

Компаниянинг солиқларни тўлашдан аввалги даромади 54,5 млрд сўмни ташкил этди. Даромад солиғи 1,8 млрд сўмга тенг бўлди.

Йилнинг биринчи ярмида компания соф фойдаси 52,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Ушбу даврда амалга оширилган йирик битимлар орасида Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive устав фондига ўтказилган 102 млн сўм (тахминан 10 млн доллар), «Женерал Моторс Узбекистан» - 600,5 млрд сўм ва «Олмазор кичик саноат» зонасига (555 млн сўм) ўтказилган маблағларни таъкидлаб ўтиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Ўзавтосаноат» 2018 йил биринчи ярмида қанча соф фойда олгани маълум қилинди