Германиянинг техник назорат ассоциацияси фойдаланиш муддати икки-уч йил бўлган энг ишончсиз автомобиллар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Рўйхат тўққиз миллион техник кўриклар натижасида тузилган. Аниқланишича, 2-3 йил фойдаланилганидан кейин эгасига энг кўп ташвиш туғдирадиган автомобиль Dacia Logan седани бўлиб, ушбу модель энг ишончсиз автомобиллар рўйхатига бошчилик қилган.
2018 йилда ўтказилган техник кўрикдан ўтган деярли 15 фоиз автомобилларда рул бошқарувида, тормоз, илгак, чиқариш тизими, двигатель ва коробкалар узатмасида муаммо юзага келган.
Иккинчи поғонадан Renault Clio жой олди (12,1 фоиз носоз автомобиллар). Унинг кетидан Fiat Punto (11,7 фоиз).
Энг ишончсиз икки йиллик моделлар рўйхатига KIA Sportage ва Ford Ka ҳам кирди. Олтинчи ўринни германиялик аналитиклар Fiat 500 (11,3 фоиз), еттинчи ўринни — Dacia Sandero (11 фоиз)га берди. Саккизинчи ўриндан Доккер (10,7 процента) номи билан машҳур Dacia Lodgy жой олди, тўққизинчи ўриндан — Volkswagen Sharan. Ўнликка Европада Dacia маркаси остида сотиладиган Duster кроссовери якун ясади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»