10:43 / 07.01.2019
7 301

Иккита ноёб Lada спорткари сотувга қўйилди (фото)

Иккита ноёб Lada спорткари сотувга қўйилди (фото)
“Авито” савдо майдончасида иккита ноёб Lada Revolution прототиплари сотилиши ҳақидаги эълон жойлаштирилди.

Иккала автомобил ҳам 2006 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 1,6 литрли ва 165 от кучига эга ВАЗ-21086-29 двигатели ҳамда 6 поғонали секвентал узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Машиналардан бири сариқ, иккинчиси қизил рангда ва нархи 1,5 млн рублни ташкил қилади.

Фото: avito.ru
Ҳайдовчига машинанинг усти очиқлиги ва оғирлиги бор-йўғи 670 кгни ташкил қилишидан ташқари, қўшимча опциялар таклиф қилинмайди.

Сотувчи маълумотларига кўра, автомобиллар пачақланмаган ва бўялмаган, аввал фақат бир киши томонидан минилган ва пойгаларда иштирок этишга тайёр ҳолатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Иккита ноёб Lada спорткари сотувга қўйилди (фото)