10:03 / 31.01.2019
7 036

GM Uzbekistan автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтирмоқда

GM Uzbekistan автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтирмоқда
GM Uzbekistan АЖ харидорларга тақдим этилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш даражасини оширишни 2019 йилдаги устувор вазифаларидан бири, деб белгилаб олди деб ёзади Kun.uz нашри.

Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг техник ҳолатини аъло даражада сақлаб туриш учун ҳамда мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан компания янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради. Энди ушбу муддат 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал — 1 йил ёки 20 000 километр масофани ташкил қилган.

Узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга татбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади.

Автомобилдан нотўғри фойдаланиш, авария, автомобилнинг конструкцияси ва модификациясига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилмайдиган қўшимча ишлов берилиши ёки жиҳозланиши туфайли носозликлар юзага келган тақдирда кафолат даври чекланади.

Кафолат муддати давомида автомобилнинг ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланган нуқсони бор қисмларини таъмирлаб бериш ёки алмаштириш расмий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул амалга оширилади. Бунинг учун эса автомобиль эгасидан автомобилнинг эксплуатацияси бўйича барча шартлар йўриқномага асосан бажарилган бўлиши талаб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтирмоқда