12:30 / 01.02.2019
10 667

Lada уч давлатга эътибор қаратади. Улардан бири - Ўзбекистон

Lada уч давлатга эътибор қаратади. Улардан бири - Ўзбекистон
Lada Ўзбекистонда брендни ривожлантириш учун жуда катта салоҳиятни кўрмоқда, дея маълум қилди «АвтоВАЗ»нинг савдо ва маркетинг бўйича ижрочи вице-президенти Ян Птачек.

Унинг сўзларига кўра, компания Лотин Америкаси ва Яқин Шарқда экспорт сотувларини ривожлантиришни режалаштирмоқда, бироқ, биринчи навбатда, Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистон каби МДҲ мамлакатларига эътибор қаратишни хоҳлаяпти.

Йил бошида 2018 йилда Lada’нинг Ўзбекистондаги сотувлари 57 фоизга ўсгани, мамлакат эса Россия компанияси учун асосий экспорт бозорларидан бирига айлангани маълум бўлганди.

Ўтган йили компания 2018 йил 10 ойи мобайнида Ўзбекистонда 2,1 минг дона автомобиль сотганини хабар қилди. Lada Vesta оиласидаги автомобиллар етакчи позицияни эгаллаб турибди, улар ҳиссасига сотувларнинг 30%дан ортиғи тўғри келади.

Россия автомобиль саноатининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш режалари ҳақида 2018 йил апрелида маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lada уч давлатга эътибор қаратади. Улардан бири - Ўзбекистон