Дунёдаги "энг қиммат" автомобилнинг нархи эълон қилинди (фото)

  • 05 февраль 2019, 20:44
  • 8 678
  • Авто
  • Дунёдаги "энг қиммат" автомобилнинг нархи эълон қилинди (фото)
    АҚШдаги энг бой инсонлардан бирининг гаражида энг қиммат, ноёб ва антиквариат автомобилни топишди. Ўзига хос «вақт машинаси»нинг эгаси модельер ва бизнесмен Ральф Лорендир. Унга тегишли Bugatti 57SC Atlantic машинасини рекорд нарх - 40 млн. долларга баҳолашди.

    Бу моделдаги автомобиллар 1934 йилдан 1940 йилга қадар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Bugatti компанияси бу турдаги машиналардан жами 710 дона ишлаб чиқарган. 57 SC индексли модель эса махсус буюртмага кўра ясалган ва одатдаги моделларнинг «пасайтирилган» талқинидир.

    Моделдаги «С» индекси двигател кучини 210 от кучигача кўтара оладиган компрессор созланишига ишора қилади. Автомобиль кузовининг бутун панеллари махсус магний-алюминийли қуймадан ясалган. Бу моделдаги автомобиллардан икки дона қолган холос – уларнинг учинчиси АҚШда содир бўлган темир йўл ҳалокатида йўқолган.

    Маълумот учун, замонавий автомобиллар ичида энг қиммати (январь ойи ҳолатига кўра) – бу Lamborghini компаниясининг Veneno Roadster суперкари ҳисобланади. Ушбу автомобиль 4,5 млн. доллар туради.

    » » Дунёдаги "энг қиммат" автомобилнинг нархи эълон қилинди (фото)