Ўтган йилнинг апрель ойида Наманган вилояти Поп шаҳрида ўртача юк автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши, бу билан Foton Do’stlik Servis ва Хитойнинг Foton Motor компаниялари шуғулланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Биринчи юк машинаси 2018 йил сентябрида чиқиши маълум қилинган эди. Бироқ, 2018 йил охиригача Ўзбекистон-Хитой қўшма автомобиллари пайдо бўлмади.
Nampravda журналистлари Foton Do’stlik Servis маҳаллий компанияси раҳбари Воҳид Ҳамидов билан боғланишди:
- Ҳа, биз дастлаб 2018 йилда автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштиргандик. Бироқ, объектив сабабларга кўра, лойиҳанинг бошланиш муддатини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлдик. Президент қарори билан бизнинг лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастурига киритилгани яхши хабар бўлди. Тез орада ишлаб чиқаришга тайёргарлик бошланади, Мустақиллик байрами кунига, 2019 йил сентябрига қадар биз автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз.
Янги заводнинг 51 фоиз акциялари Ўзбекистонга, 49 фоизи эса Хитойга тегишлидир. Хитойлик ҳамкоримиз - “Urumqi Xin Xi Xin Sheng International Trading Co., LTD” лойиҳага 14 млн доллар сармоя киритмоқда. Заводнинг режалаштирилган қуввати ойига - 500-1000 дона автомобиль.
Foton Motor билан тузилган дастлабки шартномага мувофиқ, ушбу ширкатнинг тўрт турдаги ўртача юк автомобилларини ишлаб чиқариш учун лицензия олдик. Уларга яна бир модель қўшилади - Foton View CS2 Supporter микроавтобуси. Улар Попдаги янги заводда ишлаб чиқарилади. Барча маҳсулотларимиз UzFoton бренди остида тақдим этилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”