date

Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ҳайдовчи ва йўловчилар ҳавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг байрам кунлари мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида баъзи кўчаларда транспорт қатнови чекланади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 30 декабрь куни тарқатган хабарга кўра, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан алоҳида фармойиш қабул қилинган.

Фармойишга асосан Шароф Рашидов кўчасининг Ўзбекистон кўчасидан Навоий кўчасигача, Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача, Аҳмад Дониш кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Юнусота кўчасигача бўлган қисмларида 2014 йилнинг 29 декабридан 2015 йил 8 январигача соат 15:00дан 23:00га қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Шунингдек, Навоий кўчасининг Лабзак кўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида ҳам 2014 йилнинг 30 декабридан 2015 йилнинг 1 январ кунигача соат 9:00дан соат 16:00га қадар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Шунингдек, 2014 йил 29 декабридан 2015 йилнинг 8 январига қадар янги йил байрами тадбирлари ўтказиладиган Яшнобод туманидаги “Марказий офицерлар уйи”, Бектемир туманидаги “Қуёш нури” боғи, Сергели туманидаги Sergelilandiya савдо маркази, Чилонзор туманидаги Roison Electronics корхонаси олд майдонларига туташ кўчаларда халқ сайллари ўтказилаётган пайтларда вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатновини вақтинча тўхтатишга рухсат этилади.

“Ҳаракат хавфсизлиги тақозо этганда бошқа кўчаларда ҳам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин”, – дейилади ҳокимлик ахборотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади