Фото:@autonews.ru
Женевадаги автомобиль кўргазмасида давлатнинг биринчи шахслари учун ишлаб чиқилган
«Кортеж»
лойиҳаси доирасида автомобилларни ишлаб чиқарувчи рус бренди Aurus’нинг олтин седани тақдим этилди.Aurus бош директори Франс Герхард Хилгерт томонидан тақдим этилган тақдимот видеоси журналист Павел Федоров томонидан унинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинди.
«Aurus брендининг Женевадаги тақдимоти. Натижада ранг «Россия олтини», — деб ёзади мухбир.
Женева автомобиль кўргазмасида Aurus Сенат S600 седани ва қуюқ жигарранг рангдаги Aurus Сенат Лимузин Л700 лимузинлари тақдим этилди.
Февраль ойи бошида Абу-Дабида бўлиб ўтган IDEX-2019 қуроллар кўргазмасида президентнинг Aurus лимузинининг салони кўрсатилганди. Машинанинг ичи чарм ва ёғоч билан қопланган, панелда иккита монитор мавжуд. Йўловчи ўриндиқлари мультимедиа тизими билан жиҳозланган, оддий ойналар ўрнига, ташқи тасвирни акс эттирадиган экранлар ўрнатилган.
Илк бор Aurus лимузини кенг оммага Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурация маросимида 2018 йилнинг май ойида тақдим этилганди.
[media=https://youtu.be/zqv3v5dhFmA] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди