00:06 / 13.03.2019
10 790

GM Uzbekistan март ойидан янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

GM Uzbekistan март ойидан янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
GM Uzbekistan харидорларга қулайлик яратиш ва мижозларнинг ишончини ошириш мақсадида замонавий хизматлар жорий этиш устида доимо фаолият олиб боради. Шундай қилиб компания харидорларга қўшимча қурилма ва опциялар танлаш имкони бўлган янги Plus пакетини тақдим этади.

GM Uzbekistan компанияси 2019 йилнинг март ойидан янги опцияли автомобилларни ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйди. Харидорлар янги опцияли автомобиллар учун жорий йилнинг 15 март кунидан эътиборан расмий дилерлар орқали шартнома тузишлари мумкин бўлади. Март ойида шартнома тузган харидорларнинг янги опцияли илк автомобиллари 2019 йилнинг июнь ойида етказиб берилади.

Янги автомобиль опциялари модификациясига қараб қуйидаги опцияларни ўз ичига олади:
- Ўриндиқ ва олд ойналарни иситиш;
- Рулнинг чарм қопламаси;
- Қўшимча шовқин изоляцияси;
- Радиаторнинг хром билан қопланган панжараси;
- Масофада бошқариладиган орқа кўриниш ойнаси;
- Электрон турғунлик тизими;
- Шина босими мониторинги тизими ва бошқалар.

Дастлабки босқичда қўшимча опциялар билан Spark, Nexia ва Lacetti автомобиллари жиҳозланади, кейинчалик эса ушбу рўйхат Cobalt модели билан тўлдирилади.

2019 йилда янгиланган қўшимча опциялар рўйхати ҳамда улар билан жиҳозланадиган автомобиллар сони ортиб боради.
Батафсил маълумотларни компаниянинг расмий сайти ва дилерларидан олиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan март ойидан янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди