Автомобилларга қизиқувчи БААлик шайх Хамад бин Хамдан ал Нахайян кўпчилликка яхши таниш. Унинг гаражида 100 га яқин ғайриоддий автомобиллар тўпланган.
Бу сафар шайх узунлиги 11 метрли усти очиқ йўлтанламас автомобил соҳи бўлди. Автомобил америка ҳарбий юк автомобили Oshkosh M1075 асосида ясалган бўлиб, унинг 5 та ўқи ва 10 та ғилдираги бор. Автомобил оғирлиги 24 тонна. У ҳажми 15 литр, қуввати 600 от кучига эга бўлган дизел двигатели ёрдамида ҳаракатланади.
БАА дизайнерлари томонидан ясалган автомобиль ташқи кўриниши 40 йиллар автомобилларини эслатади. Олд ва орқа фаралари эса америка автомобилларидан олинган.
Автомобиль шайхга неча пулга тушганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Эҳтимол ушбу пулга бутун бошли автопарк сотиб олса бўлар, лекин коллекционер учун айнан ҳеч кимда йўқ ноодатий автомобил қадрлидир.
Ҳа айтмоқчи, шайх бин Хамдан ал Нахайян гаражида ундан ташқари яна бир неча ғалати автомобиллар бор: биг фут ғилдиракли Mercedes W123, улукан Willys, кенглиги 3 та автомобилга тенг Jeep, 8 балонли Nissan Patrol, Эшиксиз Rolls Roys, йўлтанламас Ford Mustang ва бошқалар бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди