Фото: «Корреспондент.net»
Хитойнинг Wuhan Grove Hydrogen Automobile компанияси водородда ишлайдиган 1000 км масофа захирасига эга электр транспорт воситаси прототипини тақдим этди, деб хабар беради «Дарё».
«Хитой саноати электромобиллар ишлаб чиқариш соҳасини жадал ривожлантирмоқда. Бироқ батареяли электромобиллар туфайли кўпчилик бошқа бир истиқболли ихтиро — водород билан ишлайдиган электромобиллар ҳақида унутишади», — деб ёзади нашриёт.
Бундай транспорт воситаларида водороддан электр токи ажратиб олувчи электр станцияси мавжуд бўлиб, глобал экологик самарадорлик нуқтаи назаридан анъанавий батареяларга эга бўлган бошқа электромобиллардан яхшироқдир.
Водородда юрувчи автомобилнинг прототипи 2020 йилда конвейерга қўйилиши керак. Унинг экстравагант дизайнидан ташқари асосий хусусияти шундаки, электромобиль бир юришда минг километр масофани босиб ўтишга етадиган қувват захирасига эга.
Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, электромобилнинг тўлиқ заряд олиши бир неча дақиқани ташкил этади. Айни пайтда, энг кўп энергия заҳирасига эга водородда юрувчи серияли ишлаб чиқарилган электромобиль — Honda Clarity 750 км масофага юра олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?