Хабарингиз бор 2018 йил сўнггида Lego компанияси бир қарашда имконсиз бўлган – Bugatti Chiron гиперкарининг ишчи нусхасини тақдим этган эди. 1,5 тонна вазнга эга автомобиль ҳақиқий ғилдираклар, батареялар, механик спойлерлар ва ҳатто моторга ҳам эга бўлди.
Бaрчани ҳайратга солишдан тўхтамайдиган Lego яна бир лойиҳага қўл урди. Гап шундаки Lego қисмларидан ясалган ва асл нусхасини тўлиқ такрорлайдиган McLaren Senna автомобилининг нусхаси тақдим этилди.
Lego корхонасининг танловига келсак McLaren Senna моделининг эксклюзив автомобиль эканлиги сабаб бўлди. Мазкур Lego моделли автомобиль 500 нусхагина чиқарилади. Нархи эса ҳайратланарли, 837000 АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур автомобиллар Англиянинг Суррей шаҳридаги McLaren заводида ишлаб чиқарилади.
Ярим миллионга яқин Lego қисмларидан яралган ушбу моделни йиғишда 42 нафар муҳандис деярли 100 кун мобайнида тинмасдан меҳнат қилишган. Таъкидлаш керакки, муҳандислар автомобилни яратишда ҳақиқийсига яқинлашишга уринган. Жумладан, карбонли ўриндиқлар, бошқарув рули, педаллар ва компания рамзи туширилган нишонлар, педал ҳамда автошиналарини ҳақиқийсидан ажратиб бўлмайди.
McLaren Senna нусхаси кўнилочар тизим, эшик ҳамда ёритгичлар билан жиҳозланган. Модел соатига 20 километр тезликкача чиқа олади. Шунга қарамай, сиз газ педалини босганингизда модел соатига 335 км тезликда ҳаракатланаётгандек товушли таассуротни беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»