Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россиянинг Derways заводи билан ўз моделларини черкес корхонасида йиғиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, айни пайтда Ravon конвейерини йиғиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ёзнинг ўрталаридан бошлаб моделни пилот лойиҳаси доирасида йиғиш бошланади, кенг миқёсли ишлаб чиқариш эса йил охирларига бориб йўлга қўйиш мўлжалланган.
Қайд этилишича, жорий йилда Россия бозорига фақатгина Ўзбекистондан импорт қилинган автомобиллар келтирилади.
Ravon автомобилларини 2018 йилнинг май ойидан бошлаб Россияга экспорт қилиш тўхтатилган эди. Компания буни нарх-навонинг қайта кўриб чиқилиши ва компания бизнес моделининг сезиларли равишда ўзгаргани билан изоҳлаган. Аммо жорий йилнинг бошида ушбу русумдаги машиналар яна Россияга етказиш бошлангани ҳақида хабар тарқалган.
Таъкидлаш жоизки, Ravon расмий сайтида келишув ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”