ТОП-10: Тарихда энг кўп сотилган автомобиллар маълум қилинди (фото)

  • 08 май 2019, 09:15
  • 1 758
  • Авто
  • ТОП-10: Тарихда энг кўп сотилган автомобиллар маълум қилинди (фото)
    Фото: Getty Images/ Robert Hradil
    Британиянинг Autocar нашри барча замонлар ва халқларнинг энг кўп сотилган автомобиллари рўйхатини тақдим қилди.

    Бунинг учун журналистлар турли брендларнинг 60дан кўпроқ моделининг савдоси статистикасини таҳлил қилиб чиқишган. Натижада рейтингнинг энг юқори поғонасини Toyota Corolla оиласи эгаллаган. Toyota компанияси бу моделдаги машиналардан 1966 йилдан ҳозирги кунгача 45,5 млн дона сотган.

    2-ўринни Ford F-Series модели эгаллаган. 60 йилдан кўпроқ вақтдан бери ишлаб чиқарилувчи ушбу пикап бугунги кунда ҳам Ford компаниясининг энг муваффақиятли автомобилларидан бири бўлиб қолмоқда. 1948 йилдан сотила бошланган ушбу машинадан бутун дунё бўйлаб 27,5 млн донадан кўпроқ сотилган.

    Фото: Getty Images/ Scott Olson
    Рейтингнинг “бронза”си афсонавий Volkswagen Golf’га тегишли бўлиб, 1974 йилдан ҳозирги кунгача ушбу моделдан 34,8 млн дона сотилган.

    Фото: Getty Images/ Adam Berry
    4-ўринни Opel/Vauxhall Corsa хэтчбеги эгаллаган. Ушбу машинадан 1982 йилдан бери 18,3 млн дона сотилган.

    Фото: Getty Images/ Carl Court
    5-ўринни ВАЗ-2105 эгаллаган. Ушбу модел турли давлатларда Lada Riva ва Lada Nova номлари билан сотилган. Ушбу машинадан 1980 йилдан 2015 йилгача 18 млн дона сотилган.

    Фото: Charles01/ wikipedia.org
    Рейтингнинг 6-ўрнини Honda Civic эгаллаган, ундан 1972 йилдан то ҳозирги кунгача 17,3 млн дона сотилган.

    Фото: AFP/ Adrian DENNIS
    7-ўринни Renault Clio (1991 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 14,6 млн дона), 8-ўринни Hundai Elantra (1990 йилдан бошлаб 13,4 млн дона), 9-ўринни BMW 3 Series (1975 йилдан ҳозирги кунгача 13,3 млн дона) ва ниҳоят 10-ўринни Oldsmobile Cutlass (1961 йилдан 1999 йилгача 11,9 млн дона) эгаллаган.

    Фото: AFP/ ERIC PIERMONT

    Фото: GETTY IMAGES NORTH AMERICA

    Фото: EPA/IAN LANGSDON

    Фото: EPA/GENERAL MOTORS B/W

    Фикрлар

    » » ТОП-10: Тарихда энг кўп сотилган автомобиллар маълум қилинди (фото)