06:35 / 29.05.2019
4 702

Эксперт фикри: Россияда қандай автомобиллар “иссиқ бўғирсоқдай” сотилмоқда?

Эксперт фикри: Россияда қандай автомобиллар “иссиқ бўғирсоқдай” сотилмоқда?
Россиянинг етакчи автомобил журнали, “За рулём” бошмуҳаррири Артур Саруханов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистонда Chevroletнинг Equinox ва Trail Blazer каби автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ушбу муносабат билан Sputnik мухбири Россиянинг етакчи автомобил журнали - “За рулём” бош муҳаррири билан боғланиб, келажакда ушбу автомобилларнинг Россия бозорида истиқболлари қандай бўлиши мумкинлиги билан қизиқди.

Саруханов айтишига қараганда, кўп нарса уларнинг нархига боғлиқ бўлади. Агар ушбу автомобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш эвазига, уларнинг нархини пасайтириш имкони пайдо бўлса, бундай автомобиллар Россия бозорида ўз харидорларини топади.

Иккинчидан, Trail Blazer – рамали, йўлтанламас автомобил. Ҳозир Россия бозорида жуда саноқли ҳақиқий йўлтанламаслар қолган. Бундай автомобилларга ҳар доим, оз бўлсада, овчи ва балиқчилар орасида талаб бор.

Эксперт фикрига кўра, Ўзбекистонда замонавий, етакчи автомобиллар ишлаб чиқарилмайди.

“Бир вақтлар бошқа жойларда муваффақият қозонган автомобилларга “иккинчи ҳаёт” беришга ҳаракат қилишмоқда. Бундай автомобилларнинг ҳам ўз харидорлари бор, албатта, лекин ҳозир Ўзбекистонда бирорта ҳам замонавий, етакчи автомобиль ишлаб чиқарилмайди”, - дейди эксперт.

Саруханов фикрига кўра, ҳозир Россияда кичик ва енгил кроссоверлар сегменти жуда яхши сотилмоқда. Иқтисодий вазият қийин бўлишига қарамасдан Hyundai Creta ва Renault Kaptur автомобиллари “иссиқ бўғирсоқдай” тез сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эксперт фикри: Россияда қандай автомобиллар “иссиқ бўғирсоқдай” сотилмоқда?