19:30 / 07.06.2019
7 961

Энди минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Энди минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади
7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида «Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси» мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик хабарида айтилади.

«Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирексияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

«Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда, — деди Рустам Қодиров. — Масалан, сизнинг машинангиз бор, 3—5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги машина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган машинангизни дилерга бориб топширасиз-да, янги автомобиль ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз».

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Энди минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади