20:42 / 07.06.2019
4 322

«Ўзавтосаноат» Жиззахда «Peugeot» автомобил заводи қурилиши нега тўхтаб қолганига изоҳ берди

«Ўзавтосаноат» Жиззахда «Peugeot» автомобил заводи қурилиши нега тўхтаб қолганига изоҳ берди
Бугун, 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси» мавзусида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Журналистлар 2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев «Хорижий инвестициялар иштирокидаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолагани, «Жиззах» эркин индустриал зона ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объектларини қуриш ишларининг охирги муддати сифатида 2018 йилнинг 10 декабри кўрсатилгани, лекин нега ҳанузгача президент топшириғи бажарилмагани ҳақида савол берди.

«Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки бу икки томонлама ҳал қилинадиган иш. Ахир бир томонда француз ҳамкорларимиз турибди. Бу улар билан боғлиқ муаммо, муаммо уларнинг ўзида», —дея «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 май куни «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти Франциянинг «Peugeot Citroen Automobiles S.А» компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилганди.

Режага кўра, Жиззахдаги Peugeot-Citroen заводи 2018 йил декабрида ишга тушиши керак ва йил охирида дастлабки маҳсулоларини ишлаб чиқариши керак эди. 133 миллион еврога баҳоланган лойиҳа доирасида йилига жами 16 минг дона Peugeot Expert ва Peugeot Boxer автомобиллари йиғилиши лозим эди.

Кейинроқ «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раисининг техник сиёсат ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари в.б. Азизбек Шукуров PSA Groupe автомобиль заводи майдончасида қурилиш ишларининг тўхтатилиши лойиҳа технологик концепциясини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқлиги ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Жиззахдаги автомобиль заводи 2019 йилда ишга тушадиган лойиҳалар рўйхатига киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Ўзавтосаноат» Жиззахда «Peugeot» автомобил заводи қурилиши нега тўхтаб қолганига изоҳ берди