21:04 / 07.06.2019
2 708

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, «Ўзавтосаноат» хорижий ишлаб чиқарувчилар рақобатига қанчалик дош беради?

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, «Ўзавтосаноат» хорижий ишлаб чиқарувчилар рақобатига қанчалик дош беради?
«Ўзавтосаноат» Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, вужудга келадиган рақобатга дош бериш учун қатор чораларни кўрмоқда. Таннархни арзонлаштириш, янги моделлар ва модернизация шулар жумласидан. АЖ бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири саволига шундай жавоб берди.

Ўзбекистон Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмоқда? Бу ўз-ўзидан маҳаллий йирик ишлаб чиқарувчилар қатор имтиёзлардан маҳрум бўлишини, божхона тўловлари бир маромга келтирилиши, яъни камайтирилишини англатади. Хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар Ўзбекистонга кириб келишга интилишади. Бу ҳолатда «Ўзавтосаноат» АЖ рақобатга қанчалик дош бера олади ва бунинг учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

«Авваламбор, рақобатбардош бўлиш учун ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз таннархи пасайтирилиши лозим. Мисол учун, ўтган 2018 йилда таннархни 1-2 трлн сўм миқдорида арзонлаштирдик. Иккинчидан, маҳаллий корхоналар модернизацияси амалга оширилмоқда. Учинчиси, бу янги моделлар. Шу каби 2-3та асосий жиҳатларга эътибор берсак ва ишлаб чиқаришга жорий қила олсак, Ўзбекистон ЖСТга кирган тақдирда ҳам, биз рақобатга тайёр ҳолда кирамиз», - деди «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Рустам Юсупов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, «Ўзавтосаноат» хорижий ишлаб чиқарувчилар рақобатига қанчалик дош беради?