«Ўзавтосаноат» электромобиллар учун инфратузилма яратиш устида ишламоқда

  • 10 июнь 2019, 20:55
  • 823
  • Авто
  • «Ўзавтосаноат» электромобиллар учун инфратузилма яратиш устида ишламоқда
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш ҳали эрта. Бу ҳақда 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда «Ўзавтосаноат» стратегик режалаштириш дирексияси бошлиғи Рустам Қодиров маълум қилди, деб хабар беради Spot.

    «Бу бозор, биз сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришимиз керак. Электромобилларнинг ўртача нархи 35−40 минг $ атрофида ўзгариб туради, мен ‘Spark’дан кичикроқ бўлган Хитой электромобилларининг арзон сегменти ҳақида гапирмаяпман, уларни бозорда 10−12 минг долларга топиш мумкин. Ҳеч ким уларни шундай нархга сотиб олмайди», — деди компания вакили.

    Рустам Қодировнинг таъкидлашича, мамлакатда электр энергиясининг арзонлигига қарамай, камида юз минг электромобил сотилади деб ҳисоблашга ҳали эрта.

    «Электромобил» тушунчаси уйдаги розеткага улаш ва ярим соатдан сўнг йўлга отланиш мумкин дегани эмас:

    «Электробилни уйдаги электр розеткасидан заряд қилиш учун камида бир неча соат кутиш керак бўлади. Тасаввур қилинг, Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофа 350 километрни ташкил қилади, электр транспорт воситаси, масалан, Tesla’ники 300 километрга этади. Демак мен йўл бўйида тўхташим, уни электр манбаига улаб 4 соат кутишим керак бўлади», — дейди «Ўзавтосаноат» АК бошқармаси бошлиғи.

    Компания керакли инфратузилмани ҳозирдан яратиш мақсадида (ҳозирги вақтда электромобилларни ишлаб чиқариш ҳатто яқин келажакдаги режаларда ҳам мавжуд эмас) бир нечта идоралар билан иш олиб бормоқда.

    Янги йўллар, бинолар, автотураргоҳларни қуриш вақтида инфратузилма босқичма-босқич барпо этилиб борилади. Буларнинг барчаси жуда кўп вақт ва катта ресурсларни талаб қилади.

    Фикрлар

    » » «Ўзавтосаноат» электромобиллар учун инфратузилма яратиш устида ишламоқда